Brent маркали нефт нархи 84 долларга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Brent маркали нефт нархи 84 долларга етди, деб хабар беради Kazinform.

Декабр ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефт бир баррели 2018 йил октябридан бери биринчи марта 84 доллардан ошди.

Лондон фонд биржасининг маълумотларига кўра, Нур-Султан вақти билан 16.05 ҳолатига кўра, ICE маркали нефт декабр ойида етказиб бериш фьючерслар нархи 2,088 фоизга ошиб, 84,110 долларни ташкил қилган.

WTI маркали нефт 2,583 фоизга ошиб, бир баррел учун 81,4 долларни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар