Brent маркали нефть нархи 5,3 фоизга ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - ICЕ қитъалараро биржасида Brent маркали нефть нархи 5,3 фоизга ошди ва бир баррели учун 73,6 долларга етди, дея хабар беради Кazinform.

Савдо маълумотларига кўра, Brent маркали нефть учун фьючерс шартномаси нархи 5,3 фоизга ўсмоқда ва ҳозирда бир баррель учун 73,6 долларни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, WТI маркали нефьт фьючерслари нархи 5,8 фоизга ошиб, баррели учун 70,16 долларни ташкил қилди.


Сўнгги хабарлар