Brent маркали нефть нархи 43 доллардан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 6 мартдан бери биринчи марта жаҳон бозорида Brent маркали нефть нархи 43 доллардан ошди, дея хабар беради Kazinform.

Август ойида Brent маркасидаги нефть фючерслари нархи Лондоннинг ICE биржасида 1,7 фоизга кўтарилиб, бир баррели 43,02 долларга баҳоланди.

WTI нефтининг бир баррели нархи 40,22 долларни ташкил этади. Бу аввалги савдога нисбатан 1,7%га юқори.

ОПЕК+ вазирлари 6 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда нефть қазиб олишни яна бир ойга, июль охиригача қисқартиришга келишиб олдилар. Бу нефть қазиб олиш тарихидаги энг катта пасайишдир.
Сўнгги хабарлар