Brent маркали нефть нархи 40 доллардан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 6 мартдан бери биринчи марта бир баррель Brent маркали нефть нархи 40 доллардан ошди, дея хабар беради Kazinform.

Нур-Султан вақти билан соат 07.30-да Brent русумли Шимолий денгиз нефтининг август фьючерслари нархи 5,324 фоизга кўтарилиб, бир баррели 40,36 долларни ташкил қилди. WTI маркали нефтьнинг июль фьючерслари нархи эса 6,85 фоизга ошди ва бир баррель учун 37,87 долларни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида ОПЕК+ давлатлари нефт қазиб олишни қисқартириш тўғрисидаги келишув параметрларини ўзгартириш ёки уни узайтириш бўйича келиша олмаганди. Натижада 1 апрельдан бошлаб альянснинг собиқ аъзо давлатларида нефть қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди.

Сўнгги хабарлар