Бразилияда собиқ президент тарафдорлари президент саройи ва конгресс биносига бостириб киришди

None
BRASILIA. Kazinform - Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонарунинг юзлаб тарафдорлари мамлакат Миллий Конгрессига бостириб киришди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Улар Олий суд биноси ва президент саройига ҳам киришди. Ҳужум уч соат давом этган, шундан сўнг полиция тартибсизлик иштирокчиларини ҳибсга олган.

Бразилия парламенти ва бошқа ҳукумат биноларига ҳужум мамлакатнинг янги президенти Лула да Силванинг инаугурациясидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди.

Болсонару тарафдорлари унинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда.

Айни пайтда амалий ташриф билан Сан-Паулу штатида бўлган Луис Инасио Лула да Силва исёнчилар «вандализм ва фашизм ҳаракатлари» содир этганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳодиса мамлакат тарихида ҳеч қачон бўлмаган.

«Вандаллар сингари, улар ҳам олдиларидаги ҳамма нарсани вайрон қилмоқдалар. Хавфсизлик тўғри таъминланмаган деб ҳисоблаймиз. Айбдорларнинг ҳаммаси жазоланади», - дейди Лула.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг чап қанот етакчиси Луис Инасиу «Лула» да Силва ўтган сайловда Жаир Болсонаруни қийинчилик билан мағлуб этиб, учинчи марта президент бўлганди.

Фото: GETTY IMAGES


Сўнгги хабарлар