Бразилияда маймун чечагидан биринчи ўлим қайд этилди

None
None
BRAZILYA. Kazinform – Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жума куни мамлакатда маймун чечагидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилган, дея хабар беради Kazinform News CNга таяниб.

Бу ҳолат мамлакат жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штати пойтахти Белу-Оризонтида қайд этилган. 41 ёшли эркак вирусдан вафот этди.

У бошқа жиддий касалликлар, жумладан саратон касаллигидан даволанаётган эди. Беморнинг соғлиғи инфекцияни юқтирганидан кейин ёмонлашди.

Исми ошкор қилинмаган эркак Белу-Оризонтидаги давлат шифохонасига ётқизилган. У маймун чечаги билан асоратланган септик шокга учраган.

27 июл ҳолатига кўра, Бразилияда маймун чечаги билан касалланганлар сони 978 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирги эпидемияни халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Европа ва Ҳиндистонда маймун чечагидан ўлим ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар