Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

None
ASTANA. TASS-Kazinform – Бразилиянинг Сан-Паулу штатида кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда якшанба куни G1 портали штат ҳукуматига таяниб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Аввалроқ 24 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Қаттиқ зарба бўлган Сан-Себастьян ва Бертиога шаҳарларда бу кўрсаткич рекорд даражадаги 627 ва 683 мм га етди.

Табиий офат натижасида кўплаб сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлди, турар-жой бинолари ва инфратузилма объектлари вайрон бўлди.

Штат пойтахти Сан-Паулуни қирғоқбўйи ҳудудлари ва қўшни Рио-де-Жанейро билан боғлайдиган йирик магистралларда транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, вайроналар остидан ўнлаб одамлар топилмоқда.

Бешта муниципалитетда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кўпгина ҳудудларда сув ва электр энергияси йўқ, мобил алоқа ҳам ишламаяпти. Қутқарув ишларига юздан ортиқ қутқарувчилар жалб қилинган.

Шу сабабли, маҳаллий ҳокимият карнавал байрами учун кўнгилочар тадбирларни тўхтатди.

Мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришга ваъда берди. Давлат раҳбари таътилини бекор қилиб, душанба куни жабрланган ҳудудга ташриф буюради.

Сўнгги хабарлар