Бразилияда коронавирус қурбонлари сони ўсиб бормоқда

None
None
BRAZILIA. Kazinform – Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони 67 964 кишига етди, тасдиқланган вирус инфекцияси ҳолатлари сони эса 1 713 160 ни ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform Agencia Brasilга таяниб.

Ўлим коэффициенти (касалланиш ҳолатлари сонига қараб аниқланади) 4% ташкил этди. Ўлим кўрсатгичи эса (ўлим ҳар 100 минг кишига) 31,8% ни ташкил этди.

COVID-19дан энг юқори бўлган ўлим даражаси Бразилиянинг жануби-шарқий (30 518), шимоли-шарқий (21 605), шимолий (10 115), марказий-ғарбий (2 442) ва жанубий (2061) минтақаларида кузатилмоқда.

Бразилиянинг 27 та штатидан: Сан-Паулу (16 475), Рио-де-Жанейро (10 881), Cеара (6 556), Пара (5 128) ва Пернамбукуда (5 234) ўлим кўрсаткичи энг юқори. Мату-Гросу-ду-Сул (128), Токантинс (228), Рорайма (376), Акра (399) ва Санта-Катарина (419) штатларида эса ўлим кўрсатгичи пастроқ.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Бразилия коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Джон Хопкинс университетининг глобал харитасига кўра, АҚШда 3 054 699 янги вирус инфекциясини юқтириш ҳолати аниқланган.

Коронавирус инфекцияси бўйича Ҳиндистон учинчи ўринни эгаллайди - бу ерда 767 296 та ҳолат қайд этилган. Россия тўртинчи ўринда (699 749). Сўнгги маълумотларга кўра, бешинчи ўринга Перу кўтарилди - 312 911.

Бугунги кунга қадар дунёда 12 041 480та коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Сўнгги хабарлар