+7 (701) 759 90 19
USD 419.66 EUR 500.44
RUB 5.62 CNY 64.73
Янгиликлар

Бразилияда коронавирус беморларига кислород етишмаяпти

17 Январь 16:36
Баҳам кўринг:
Бразилияда коронавирус беморларига кислород етишмаяпти

BRAZILIA. Kazinform - Бразилиянинг Манаус шаҳри (Амазонас штати пойтахти) аҳолиси расмийларни санитария инқирозига бардош беролмаётганликда айбламоқда. Маҳаллий шифохоналарда оғир COVID-19 билан касалланган беморлар учун кислород етишмайди, деб хабар беради Kazinform Euronews телеканалига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Бельгия ҳукумати ресторан ва меҳмонхоналар қачон қайта иш бошлашини маълум қилди Олимлар коронавирус инфекцияси олдида заиф қон гуруҳини аниқладилар Коронавирус: Ақмола вилояти «яшил зона» га ўтди

Беморларнинг қариндошлари кислородли идишни олиш ва уларни клиникага етказиш учун улкан навбатларда туришга мажбур.

Ҳозирда Бразилия касалланганлар сони бўйича АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўлим ҳолатлари сони бўйича эса АҚШдан кейин иккинчи ўринда.

Амазонасда ҳокимият баъзи аҳволи оғир беморларни мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги тиббиёт муассасаларига ўтказишга қарор қилди.

Республика Президенти Жаир Болсонару кислород билан боғлиқ муаммони тан олди. Шу билан бирга, Болсонаро қўшимча қилди: «Биз ҳар доим нима қилишимиз керак бўлса, шуни қиламиз. Манаусда аҳвол оғир. Аммо биз ўз зиммамиздаги ишни қилиб бўлдик», - деди у.

Бразилия ҳаво кучлари самолёти Амазонас штатидаги касалхоналарга тўққизта кислородли баллон етказиб берди. Фақат ўтган беш кун ичида давлат шифохоналарига 400 га яқин баллон келиб тушди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Бразилияда 360 мингга яқин коронавирус инфекцияси қайд этилган.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив