Бразилия шимоли-шарқида содир бўлган аварияда 12 киши ҳалок бўлди

Фото:
RIO DE JANEIRO. Xinhua - Kazinform - Бразилия шимоли-шарқидаги Токантинс штатида мобил тиббий фургоннинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 12 киши, жумладан бир чақалоқ ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди.

Бу ҳақда пайшанба куни ҳарбий полицияга таяниб маҳаллий ОАВ хабар берди.

Хитойнинг «Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса чоршанбага ўтар кечаси Нативидади муниципалитети яқинида содир бўлган. Икки машина тўқнашиб кетди.

Қурбонлар орасида микроавтобусда етти нафар аёл, тўрт нафар эркак ва бир бола бўлган. Яна икки йўловчи жиддий жароҳат олган. Алмас шаҳри соғлиқни сақлаш котибиятига тегишли фургон Токантинс штатининг маъмурий маркази Палмас шаҳридан қайтаётган эди.

Хабарда айтилишича, юк машинасида бўлган эркак ва аёл енгил тан жароҳатлари олган ва улар қисқа вақтдан сўнг касалхонадан чиқарилган.

Фото: © Luiz Souza/Global Look Press

Сўнгги хабарлар