Бразилия радиосида ҳар куни Димаш қўшиқлари янграйди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бразилиянинг Cоrrеiо 98 FМ радиоси ҳар куни Димаш Қудайбергеннинг қўшиқларини эшиттиради, дея хабар беради Кazinform dimashnews.cоm га таяниб.

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Димашнинг «Я скучаю по тебе», «О’Кей» ва «S.О.S» композициялари радио тингловчиларига таклиф қилинмоқда.

Машҳур Бразилия радиоси Cоrrеiо 98 FМ биринчи марта 1983 йилда эфирга узатилган. Радиостанциянинг бош қароргоҳи Кампина Гранди шаҳрида жойлашган.

Радио бошловчилари Димашни кенг вокал диапазонига эга хонанда сифатида таништириб, санъаткорнинг турли мусиқий жанрларда ва кўплаб тилларда куйлашини таъкидлайди.

Д.Қудайберген қўшиқларининг Бразилиядаги энг йирик радиостанцияда эфирга узатилиши Dimash Qudaibergen FC Brasil фан-клуби фаолияти самарасидир. Лойиҳа доирасида Бразилиянинг машҳур «Extra» газетасида Димаш ва унинг ижоди ҳақида бир қанча мақолалар ҳам чоп этилган.


Сўнгги хабарлар