Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда иккинчи ўринда кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бразилия коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари сони бўйича Россияни ортда қолдирди, дея хабар беради Kazinform dw.comга таяниб.

АҚШнинг Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 23 майга ўтар кечаси ҳолатига кўра, Бразилияда 330 890 коронавирус инфекцияси қайд этилган, Россияда эса беморлар сони 326 448 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида Бразилияда 20 803 киши коронавирус билан касалланган, бу мамлакатдаги пандемия пайтидаги рекорд кўрсаткич. Инфекция туфайли бир кунда 1001 киши, пандемия бошлангандан бери 21048 киши вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар бўйича раҳбари Майк Райан жума куни Жанубий Американи «касалликнинг янги ўчоғи», Бразилияни эса «енг кўп зарар кўрган мамлакат» деб атади. Райан, мамлакатда энг кўп COVID-19 инфекцияси ва ўлимига эга бўлган Амазонка минтақасига эътибор қаратишга ундамоқда.
Сўнгги хабарлар