Бойқўнғирдан One Web компаниясининг 36 та сунъий йўлдоши учирилди

None
None
BAIQOŃYR. Kazinform - Бугун, 2021 йил 27 декабр куни Нур-Султан вақти билан соат 19:10да Бойқўнғир космодромидан «Союз-2.1б» ташувчи ракетаси учирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ракета тезкор интернет учун мўлжалланган 36 та One Web сунъий йўлдошини олиб чиқди.

Аввал хабар қилганимиздек, «Союз-2.1б» ташувчи ракетасининг учирилиши жонли эфирда намойиш этилди.



Ракета штат режимида учирилди. Космик аппаратлар 450 км баландликдаги орбитага чиқарилади, шундан сўнг сунъий йўлдошлар мустақил равишда 12 та берилган кенгликка чиқарилади.


Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар