Бош вазир топшириғи: йўлларда исиниш ва овқатланиш пунктлари ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат раҳбари Асқар Мамин об-ҳаво бузилиши сабабли манфаатдор органларга йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш билан боғлиқ бирқатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган ҳафтада об-ҳаво ёмонлашгани туфайли йўллардаги ҳаракат қийинлашди. Ёғингарчилик сабаб 11 вилоятда йўллар ёпилди. Улар: Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Жамбил, Туркистон, Алмати, Қарағанди, Атирау, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Қостанай вилоятларидир. ОАВ ва СМС-хабарлар орқали йўлга чиқмаслик лозимлиги ҳақида огоҳлантиришлар берилди. Аммо кўплаб йўловчилар шунга қарамай йўлга чиқишган», - деди Ички ишлар вазири Ерлан Турғимбаев Ҳукумат мажлисида.

Вазирнинг айтишича, 16-22 декабрь оралиғида 104та йўл-транспорт ҳодисаси бўлиб, унинг оқибатида 39 нафар одам ҳалок бўлган.

Долзарб масала юзасидан вазирнинг баёнотини тинглаб чиққан Ҳукумат раҳбари аниқ топшириқлар берди.

«Ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш – ўта муҳим масала. Прогнозларга кўра, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Йўллардаги исиниш ва овқатланиш пунктлари тайёр туриши лозим. Жойлардаги ҳокимликлар ушбу масалага асосий эътибор қаратиши лозим. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Қазавтожол» компанияси автойўлларни қордан тозалаш учун мавжуд барча техникани жалб қилиши лозим. ИИВ йўллардаги навбатчилик ва хавфсизликни таъминлаш ишларини давом эттирсин», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар