Бош вазир сув тошқинлари олдини олиш юзасидан бирқатор топшириқлар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин вазирликлар ва ҳокимликларга баҳорда сув тошқинларининг олдини олиш юзасидан бирқатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил республиканинг марказий, шимолий ва шарқий ҳудудларида жуда катта ҳажмда кор эриши кутилмоқда. Шунинг учун барча ҳокимлар бугундан эътиборан аҳволни қаттиқ назорат остига олсин. Аҳоли пунктларини, шу жумладан овулларни қордан тозалаш учун барча керакли қуроллар ва техникаларни жалб қилиш лозим. Дарёлар ва каналларнинг ўзанлари тозалансин, вақтинча тўғонлар қурилсин. Ички ишлар ва Экология вазирликлари тегишли назоратни таъминласин», - деди Асқар Мамин Ҳукумат мажлисида.

Ҳукумат раҳбари Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига республика аҳамиятига эга автойўллар ва темир йўллар сув остида қолишига йўл қўймаслик учун сутка давомида назорат ташкил этишга топшириқ берди.

«Сувларнинг иложи борича кўп қисми қувурлар орқали оқиб кетиши таъминлансин. Экология вазирлиги тахминларни ҳисобга олган ҳолда сув омборларининг хавфсизлигини таъминласин. Лозим бўлган тақдирда сув омборларини олдиндан бўшатиш чоралари қўрилсин. ИИВ ҳокимлар билан биргаликда тегишли штаблар қуриб, эҳтимол фавқулодда вазиятларга тайёр турсин», - деди у.

Ҳукумат раҳбари ушбу масалани назорат қилишни ўринбосари Роман Склярга топширди.

Муаллиф: Аян Бекенұлы


Сўнгги хабарлар