Бош вазир Skoda раҳбарияти билан Қозоғистонда автомобил йиғиш истиқболларини муҳокама қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смайлов Skoda Transportation компанияси директорлар кенгаши раиси Дидье Пфлегер билан Қозоғистонда темир йўл ва шаҳар жамоат транспортини ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Бош вазир компания сармоядорлар учун турли солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда аниқ лойиҳаларни амалга оширишига ишонч билдирди. Шу муносабат билан у юқори даражада маҳаллийлаштирилган ва тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни очиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«Қозоғистон Ҳукумати машинасозлик саноатига алоҳида эътибор қаратмоқда, шунинг учун биз хорижлик ҳамкасблар билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Қозоғистон машинасозлик корхоналарини ҳам жалб қилиш мумкин, деб ҳисоблаймиз», - деди Алихан Смаилов.

У Skoda Transportation компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ишлаб чиқиш учун барча манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотлари иштирокида махсус ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Дидье Пфлегер компания янги бозорларни забт этишга тайёр эканлигини, шу боис Қозоғистонни ўз ишлаб чиқаришини жойлаштириш ва ривожлантириш бўйича истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади.

Учрашув якунларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаол ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар