Бош вазир: Озиқ-овқат нархини назорат қилишнинг янги тизими жорий қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин бозорнинг баъзи иштирокчиларини фавқулодда вазиятдан фойдаланганликда танқид қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукуматнинг муҳим вазифаси - бу мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан таклиф қилинган ёндашувлар қўллаб-қувватланиши керак деб ўйлайман. Маълумки, бозорда, айниқса мавсумдан ташқари вақтда, бир қатор маҳсулотларнинг нархи ошади. Бунга ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам киради. Статистикага кўра, 17 мартдан 7 апрелгача ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи 4,2 фоизга ошган. Баъзи бозор иштирокчилари фавқулодда вазиятдан фойдаланмоқдалар», - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, шу сабабли давлат ушбу муаммога аралашди ва нархларнинг мейёрини ўрнатди.

«Ушбу фактлар аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашнинг амалдаги тизими самарасизлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, биз озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархларни назорат қилишнинг янги босқичига ўтамиз. Ҳукумат миллий савдо тармоғини, улгуржи тарқатиш марказлари комплексини яратиш тўғрисида тизимли қарор қабул қилди. Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов ушбу соҳадаги илғор тажрибаларни ўрганиш учун бир қатор Европа мамлакатларига бориб келди. Ўша тадқиқот натижаларидан фойдаланамиз», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар