+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Бош вазир ҳокимларга ижтимоий маҳсулотлар нархини барқарорлаштиришни топширди

10 Март 12:31
Баҳам кўринг:
Бош вазир ҳокимларга ижтимоий маҳсулотлар нархини барқарорлаштиришни топширди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳокимлар ижтимоий маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида барқарорлик фондларининг самарали ишлашини таъминлашлари керак. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳокимликлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархларини барқарорлаштириш мақсадида товарлар интервенциясини олиб бориш учун барқарорлик фондларининги самарали ишлашини таъминлаши керак. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор давлат органлари ва «Атамекен» миллий тадбиркорлик палатаси билан биргаликда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини ошириш бўйича ишларни кучайтириши керак», - деди Бош вазир.

Бош вазир маҳаллий товарлар ва хизматларга талабни рағбатлантириш учун барча мавжуд захираларни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив