Бош вазир Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилишини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида Модернизация бўйича миллий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2019 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилиниб, долзарб мавзулар муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати расмий сайтига ҳавола қилиб.

Тадбирда ҚР Парламенти Мажилисининг раиси Нурлан Ниғматулин иштирок этди.

«ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Н.Назарбоевнинг Беш институционал ислоҳотини амалга ошириш бўйича аниқ 100 қадам» Миллат режаси ҳамда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 2 сентябрдаги Мурожаатини амалга ошириш бўйича Умуммиллий чора-тадбирлар режаси бажарилиши юзасидан ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Р.Даленов, ҚР Таълим ва фан вазири А.Аймағамбетов, шунингдек ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Е.Рамазанов ҳисобот беришди.

Ҳозирда Миллат режаси 100 та аниқ қадамининг 65 таси бажарилган.

Жорий йилда Миллат режасининг 10 та қадами бажарилди. Жумладан: божхона ва солиқ тизимларини ислоҳот қилиш, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларини такомиллаштириш, йўл-транспорт инфратузилмаси ва энергия тежаш соҳаларига стратегик инвесторларни жалб қилиш, хусусий тиббиётни ривожлантириш ва тиббий муассасаларга корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат функцияларини рақобат муҳитига ўтказиш, давлат органлари ва ҳокимликлар қошидаги жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш мақсадларига эришилди.

Ҳукумат раҳбари Миллат режаси ва ҚР Президентининг 2019 йил 2 сентябрдаги Мурожаатини тўлиқ ва сифатли амалга ошириш бўйича фаол ишларни давом эттиришга топшириқ берди.

«Инвестициялар жалб қилишни ошириш, инвестиция муҳитини такомиллаштириш ва экспортни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ислоҳотларини давом эттириш, шу жумладан, давлат ва квазидавлат сектор ходимлари сонини оптималлаштириш, солиқ тизимини модернизация қилиш, таълим жараёни сифатсиз ОТМ фаолиятини тўхтатиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар