Бош вазир Қозоғистонда базавий ставкани оширилиши сабабини тушунтириб берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Миллий банкнинг жорий йилнинг апрел ойида базавий ставкани ошириш тўғрисидаги қарорини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда ставкани ошириш шошилинч зарур чора бўлиб, бусиз ўрта муддатли истиқболда назоратсиз инфляция, макроиқтисодий номутаносиблик, капиталнинг чиқиб кетиши ва натижада иқтисодий таназзулга учраш хавфи юқори эди. Шу билан бирга, Миллий банкнинг ликвидликни тартибга солишда қўлланаётган ноталари кредитлаш учун тўсқинлик қилмайди, чунки кредитлар бўйича бозор ставкалари ноталар даромадидан ошиб кетади», — деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойидаги Миллий банк ноталарининг ўртача даромадлилиги тахминан 13,55 фоизни ташкил этади. Юридик шахсларга тенге кредитлари бўйича ставка март ойида 14,5 фоизни ташкил этди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Миллий банк воситаларига маблағларни фаол жойлаштирган иккинчи даражали банклари иқтисодиётга кредит беришда ҳам етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, банклар активлари таркибида – 39,8 триллион тенге – 2022 йил 1 март ҳолатига кўра, кредит портфели 50 фоиздан ортиғини эгаллаган.

«Қимматли қоғозлар улуши 19,8 фоизни, пул маблағлари, қимматбаҳо металлар ва вакиллик ҳисобварақларидаги улуши 13,4 фоизни, бошқа ДТБлардаги депозитлар улуши 8,7 фоизни ташкил этади. Шундай қилиб, банклар ўз даромадларининг асосий қисмини кредит портфелидан ҳосил қилади. Пул бозоридаги маблағларни иқтисодиётни кредитлашга йўналтириш реал сектор талабига, унинг кредит қобилияти ва рентабеллигига боғлиқ», — дея қўшимча қилди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар