Бош вазир Қозоғистон учун истиқболли фан соҳаларини номлади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон учун илм-фаннинг истиқболли соҳаларини номлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда фанга оид қонун ҳужжатларига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Фанни ривожлантириш концепцияси бутун илмий жамоатчилик билан биргаликда амалга оширилади. Шу билан бирга, бугунги кунда жамият илмий-техникавий соҳадан реал ўзгаришларни, илмий янгиликларни реал иқтисодиётда қўллашни кутмоқда.

Бинобарин, илмий изланишлар натижаларини ошириш, унинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссасини ошириш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари.

Шунингдек, илмий ишлар натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик, илмий ташкилотлар, корхоналар ҳамкорлиги механизмларини яратиш зарурлигини таъкидлади.

«Энг истиқболли илмий йўналишлар бўйича тажриба-конструкторлик ишлари улушини ошириш зарур.

Улар орасида ядро ва водород энергетикаси, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, биотехнология, биохавфсизлик, неврология каби соҳаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар