Бош вазир Қатар делегациясини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қатар Савдо ва индустрия вазири Али бен Ахмад ал-Кауарий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга ҳавола қилиб.

Али бен Ахмед ал-Кауарий Қозоғистон Ҳукумати раҳбарига юқори даражадаги V Қозоғистон – Қатар бирлашган комиссияси экспертлар гуруҳи йиғилиши якунлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ҳукумат раҳбари савдо-иқтисодий, инвестиция, молия-банк, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун икки мамлакат ҳам катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

Мамлакатлар ўртасида визасиз режим ўрнатилган. Яқинда Нур-Султан ва Доха шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади. Кейинчалик Алмати ва Доха орасида ҳафтасига 7 та рейс амалга оширилади.

Томонлар жорий йил март ойида Қозоғистонга Қатар шайхи амир Тамим бен Хамад ал-Таний ташрифи, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция, молия-банк соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашувда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Р.Даленов, Қозоғистон Республикасининг Қатардаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А.Шоқибаев иштирок этди.

Сўнгги хабарлар