Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бош вазир хорижий компанияларни Қозоғистонга сармоя киритишга чақирди

29 Июнь 19:32

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Astana Finance Days - 2022 конференциясининг «Энергетика ва озиқ-овқат барқарорлигига инвестициялар. Қозоғистонлик кейс» панел сессеиясида нутқ сўзлади, деб хабар беради primeminister.kz.

Тадбирда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги ислоҳотлар бўйича Олий кенгаш раиси ўринбосари Сэр Сума Чакрабарти, «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов, Энергетика вазири Болат Ақшолақов, Cоndor Petroleum Inc. компаниясининг бошқарувчи директори Норман Сторм, Calik Holdingнинг Қозоғистондаги минтақавий директори Кенан Аккирман ва бошқалар иштирок этдилар.

Алихан Смаилов ўз нутқида жаҳон бозорларида углеводородлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи рекорд даражага етганини, бу кўплаб мамлакатлар, жумладан, Қозоғистонда ҳам ҳаёт сифатига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

«Буни англаган ҳолда, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан жорий йилда бошланган сиёсий ислоҳотлар ўз вақтида амалга оширилганига баҳо беришимиз мумкин. Пировардида бу ислоҳотлар мамлакатда чуқур иқтисодий ўзгаришларга олиб келади», - деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари Қозоғистон кучли сиёсий ва иқтисодий базага эга бўлиб, 1 миллиарддан ортиқ потенциал мижозларга эга бўлган йирик жаҳон бозорларига «дарвоза» бўлиб, шу жумладан, ЕОИИ ва Хитой ҳамда Марказий Осиёдаги транзит хаб эканлигини таъкидлади.

Мустақиллик йилларида мамлакатга 390 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган бўлса, унинг асосий қисми кейинги 10 йилда киритилган.

Масалан, 2021 йилда жами инвестициялар оқими 24 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 38 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, нефть-газ соҳасига киритилган инвестициялар атиги 28 фоизни ташкил этган бўлса, 2018-2019 йилларда уларнинг улуши 50 фоизни ташкил этган.

«Бу мамлакат иқтисодиёти фаол диверсификация қилинаётганидан далолат беради. Хомашё нархларининг глобал ўзгаришини ҳисобга олиб, биз энергетика ва қишлоқ хўжалигида кўпроқ имкониятларни ўрганишимиз керак«

, - деди Алихан Смаилов.

Бош вазирнинг қайд этишича, салмоқли табиий ресурсларга эга мамлакат жаҳон товар бозорларининг муҳим етказиб берувчисига айланади. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ҳам дунёда 6-ўринда туради.

«Ҳар икки соҳада ҳам юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга сармоя жалб этиш устувор вазифа ҳисобланади. Бу борада Ҳукумат Қозоғистонга келаётган инвесторларга қулай шарт-шароит яратади ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди»

, - деди Бош вазир.

Ҳозирда Қозоғистонда имтиёзли сармоявий режимга эга 13 та махсус иқтисодий ва 36 та саноат зоналари мавжуд.

Бундан ташқари, умумий инглиз ҳуқуқий режими туфайли бутун дунёдан инвесторларни жалб қилиш учун жой бўлган «Астана» халқаро молия маркази мавжуд.

«Ҳукумат хорижий инвесторларни шартномалар тузиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга ундайди. Биз инвесторларнинг манфаатлари имкон қадар инобатга олинишига кафолат берамиз»

, - деди Алихан Смаилов.

27-29 июн кунлари «Астана» халқаро молия маркази Барқарор ривожланиш, ижтимоий масъулият ва ўсиш бўйича «Astana Finance Days» V конференциясини ўтказмоқда.

«Astana Finance Days» минтақадаги энг йирик молиявий анжуманлардан биридир. Сўнгги тўрт йил давомида конференцияда 100 дан ортиқ давлатдан 15 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар