Бош вазир Хитойнинг Қозоғистондаги Элчиси билан учрашди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ХХРнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Чжан Сяо билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.

Томонлар савдо, инвестицияларни жалб қилиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, рақамли технологиялар, трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилди.

photo

Бош вазир Қозоғистон умумий товар айланмасининг 18 фоизини ташкил этувчи Хитой мамлакатнинг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлади. ХХР мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган ТОП-5 давлатлар қаторига киради.

Шу билан бирга, Алихан Смаилов Қозоғистон Ҳукумати икки давлат раҳбарларининг 2030 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 35 миллиард долларга етказиш бўйича топшириғини бажариш бўйича фаол иш олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.

– Мамлакатларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида салмоқли салоҳиятга эга. Қозоғистон корхоналари Хитойга озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини янада оширмоқчи. Шу муносабат билан савдо тўсиқлари ва чекловларни янада олиб ташлаш муҳим аҳамиятга эга», — деди Бош вазир.

Ўз навбатида, Чжан Сяо Хитой томони Қозоғистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш, темир йўл транспорти ҳажмини ошириш, минтақалараро ҳамкорлик ва IТ-соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистон компанияларига Хитой ва умуман ХХР бозорининг йирик савдо майдончаларига киришда фаол ёрдам берилмоқда.

photo

«Иқтисодий муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун катта имкониятлар мавжудлигига ишонамиз. Биз ўз олдимизга янги, юксак мақсадларни қўйишимиз керак», — деди Чжан Сяо.

Учрашувда томонлар «Қорғас» ЧҲХМ ишини тиклаш, «Бақти-Покиту» йўл кесишмаси ҳудудида учинчи темир йўл кесишмасини очиш, Транскаспий халқаро автомобил йўлини ва машинасозлик соҳасида янги саноат корхоналарини қуриш масалаларини кўтардилар.

Бундан ташқари, яқин келажакда Астана ва Пекин ўртасидаги ҳаво қатновини ҳафтасига уч марталик рейслар билан тиклаш ва фуқароларнинг ўзаро сафарларидаги тартибларни соддалаштириш режалаштирилаётгани қайд этилди.


Сўнгги хабарлар