Бош вазир: Бу йил қишлоқлар аҳолиси Интернет билан 99% таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил охирига қадар қишлоқ аҳолисининг 99%и кенг полосали Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукуматнинг телеконференция йиғилишида маълум қилинди.

«Жорий йил якунлари бўйича 5,2 мингдан зиёд қишлоқлар учун кенг полосали Интернет мавжуд бўлади - бу мамлакат қишлоқ аҳолисининг 99%идир. Интернетга кенг полосали уланишнинг ривожланиши мамлакатимиз тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга. Бу йил қишлоқларни кенг полосали Интернетга улаш бўйича барча режалар ўз вақтида амалга оширилади», - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир маъмуриятларга асбоб-ускуналарни ўрнатиш учун участкаларни ажратишни тезлаштиришни, Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳокимиятлар билан биргаликда аҳолиси 250 кишидан кам бўлмаган қишлоқларни сифатли Интернет билан таъминлаш режасини ишлаб чиқишни буюрди. Бош вазир мактаб ўқувчилари ва талабалари учун жуда долзарб бўлган Интернет сифатини сезиларли даражада ошириш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун ускуналар сотиб олинмоқда ва алоқа ва Интернет хизматлари сифатини назорат қилиш учун барча манбалар мавжуд.

«Ҳар бир уй ва ташкилот, жойлашувидан қатъи назар, сифатли Интернет ва алоқага эга бўлиши керак. Шунинг учун аниқ талабларни қўйиш ва тегишли ускуналарни ўрнатишни ишлаб чиқиш керак. Ушбу масалаларни Рақамли ривожланиш вазирлиги Индустрия вазирлиги билан биргаликда ҳал қилиши керак», - деди Аскан Мамин.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар