Бош муфтий коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси билан эмланди
1 Июль 11:45

Бош муфтий коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинаси билан эмланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули Қозоғистонда ишлаб чиқарилган вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.

Мусулмонлар диний бошқармаси раиси шариат эмлашни тақиқламаслигини эслади ва қозоғистонликларни эмлаш кампаниясида фаол иштирок этишга чақирди. Дарҳақиқат, бугунги кунда хавфли вирусни енгишнинг ягона йўли эмланишдир.

«Умуман олганда, агар керак бўлса, шариат бўйича эмлашга рухсат берилади. Соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг таъкидлашича, эмлаш эпидемиянинг олдини олиш учун зарур. Биз ўз фаровонлигимиз учун Қодир Оллоҳнинг иродасини қабул қилишимиз керак», - деди Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанули.







Янгиликлар

Архив