Болония жараёни бўйича форум Марказий Осиёда Таълим тизимлари интеграциясига ёрдам беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Болония жараёни бўйича форуми Марказий Осиёда таълим тизимлари интеграциясига ёрдам беради. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Халқаро форумда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Форумнинг асосий мақсади – Қозоғистоннинг Болония жараёнидаги 10 йиллик иштироки ва Европа Иттифоқининг Темпус ва Эразмус + дастурларида 25 йиллик иштироки натижаларини сарҳисоб қилиш, шунингдек Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақасида олий маълумотни янада ривожлантириш йўлларини аниқлашдир», - деди А.Аймағамбетов.

Вазир, форум иштирокчилари орасида АҚШ, Туркия, Латвия, Польша, Болгария, Украина, Жанубий Кореядан келган олий маълумот соҳасидаги мутахассислар борлигини таъкидлади.

«Ишончим комилки, Форум Марказий Осиё мамлакатлари таълим тизимларини янада интеграциялашувига, минтақада Болоня жараёни тамойилларини жорий этишга ва мамлакатимиздаги олий таълим сифатини оширишга ҳисса қўшади. Барчангизга муваффақиятли иш тилайман», - дея таъкидлади вазир.

Форумда Марказий Осиё мамлакатлари таълим вазирлари, Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими раҳбари Йоханнес Стенбаек Мэдсен, Европа комиссияси вакили Эдриан Вил, Европа Кенгашининг тадқиқот ва олий таълим бўлими бошлиғи Шур Берган, Болония жараёни котибияти вице-президенти Анн Катрин Айзекс, Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа Рўйхатдан ўтиш (EQAR) директори Колин Тук ва бошқалар иштирок этишди.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин


Сўнгги хабарлар