+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Болливуд юлдузлари - Амитабх Баччан ва унинг оиласи коронавирусга чалинди

13 Июль 12:07
Баҳам кўринг:
Болливуд юлдузлари - Амитабх Баччан ва унинг оиласи коронавирусга чалинди

MUMBAY. EURONEWS - Kazinform – Ҳиндистонда коронавируснинг тарқалиши кўпайиб бормоқда, дея хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Шундай қилиб, шанба куни Болливуд супер юлдузи Амитабх Баччанда COVID-19 аниқланди. Кейинчалик унинг ўғли, актёр ва продюсер Абҳишек Баччан ҳам коронавирус юқтиргани маълум бўлди.

Якшанба куни эса унинг келини - фотомодель ва актриса Айшвария Рай ва 8 ёшли набирасида инфекция аниқланган. Уларнинг барчаси Мумбай касалхонасига ётқизилган. Кино юлдузларининг мухлислари ўзларининг севимли актёрлари касалликка чалинганлари ҳайратда қолдилар.

Коронавирус тарқалиши бўйича Ҳиндистон учинчи ўринда турибди - мамлакатда 850 мингдан ортиқ киши COVID-19 билан касалланган. Бундан ташқари, сўнгги кунларда коронавируснинг тарқалиши рекорд даражага етди - атиги бир кун ичида деярли 29 минг одамда инфекция аниқланган. Қурбонлар сони 23 мингга яқинлашмоқда. Ҳиндистонда аҳолини кенг миқёсда текшириш кампанияси бошланди. Шу билан бирга, мутахассислар эпидемиянинг чўққиси ҳали олдиндалигини таъкидламоқда.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив