Болқон Олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар 6 та медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик талабалар Болқон математика олимпиадасида 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигига таяниб, Kazinform хабар берди.

Шу тариқа мамлакат терма жамоаси ўтган йилги натижаларини яхшилади. Яъни, мамлакат 2021 йилга нисбатан битта медал кўп қўлга киритди.

Интеллектуал мусобақалар 4 майдан 9 майгача Ларнакада (Кипр) офлайн режимда ўтказилди.

Бу йилги олимпиадада Албания, Босния ва Герцеговина, Болгария, Кипр, Македония, Греция, Молдова Республикаси, Черногория Республикаси, Руминия, Сербия ва ҳ.к. жами 16 давлатдан 100 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди.

«Ушбу мусобақада ҳар йили 6 кишидан иборат Қозоғистон терма жамоаси иштирок этади. Бу йил мамлакат шарафини Алмати, Нур-Султан, Қостанай, Атирау ва Ақтау шаҳарлари ўқувчилари ҳимоя қилишди. Шуни таъкидлашни истардимки, Болқон олимпиадаси тайёргарликнинг самарали усули бўлиб, ўқувчиларимизга асосий халқаро математика олимпиадасига тайёргарлик кўришда ёрдам беради», - дейди «Дарин» Республика илмий-амалий маркази директори Тимур Нуркешев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили қозоғистонлик ўқувчилар 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган эди.


Сўнгги хабарлар