Болгариядаги энг йирик ОТМда қозоқ тили ўрганилади

None
SOFYA. Kazinform – Авлиё Климент Охридский номидаги София университети «Туркшунослик» факультети ўқув дастурига қозоқ тили аллақачон киритилган, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Қозоғистоннинг Болгариядаги Элчиси Виктор Темирбаев Авлиё Климент Охридский номидаги София университети ректори Анастас Герджиков билан учрашди.

Учрашув давомида София университети ва Қозоғистоннинг етакчи университетлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича аниқ ташаббусларни кўриб чиилди. Суҳбатдошлар 2018 йил октябр ойида Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети билан ҳамкорлик шартномаси асосида ташкил этилган Ал-Форобий илмий-маърифий ва маданий марказида қозоқ тилини ўрганиш амалиётини янада тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратдилар. Қозоғистон дипломати университет раҳбариятига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, болгариялик талабалар ўртасида тил ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганидан ҳамда бу фан «Туркшунослик» факультети ўқув дастурига киритилганидан мамнунлигини билдирди.

photo

Виктор Темирбаев Болгария университети ректорини 2023-йил кузида Остона ва Олмаота шаҳарларида бўлиб ўтадиган «International Education Fair» таълим ярмаркасида иштирок этишга таклиф қилди.

photo


Сўнгги хабарлар