«Болашақ» дастури бўйича грант оладиган мамлакатлар рўйхатига тўртта янги давлат қўшилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «Болашақ» таълим дастури доирасида талабаларни ўқитиш доираси 4 та давлатга кенгайтирилди. Улар орасида Австрия, Чехия, Ирландия ва Жанубий Африка кирди. Ушбу рўйхатга Гонконг (Хитой) ҳам киритилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Шундай қилиб, қозоғистонликлар энди «Болашақ» дастури бўйича 27 мамлакатда таҳсил олишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу йил аризалар 4 майдан 27 октябргача қабул қилинади.

Бугунги кунга қадар қозоғистонликлардан 158 та мурожаат келиб тушган. Пандемияга қарамай, Халқаро дастурлар маркази қозоғистонликлар ўқиши мумкин бўлган чет эл университетлари сонини кўпайтирди. Агар ўтган йили уларнинг сони 138 тани ташкил этган бўлса, 2021-2023 йилларда - 207 та университет Қозоғистон фуқароларини қабул қилишга тайёр.

Сўнгги хабарлар