Болаларни хавфли ишларга жалб қилган Америка компанияси 1,5 млн доллар жарима тўлайди

Фото:
WASHINGTON. Кazinform – АҚШ ҳукумати мамлакатнинг бир қатор штатларида соғлиғи учун хавфли ишларга жалб қилинган 100 дан ортиқ вояга етмаганларни аниқлади, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Меҳнат департаменти мамлакатнинг энг йирик фирмаларидан бири Packers Sanitation Services Inc. компаниясининг саккизта штатда 13 ёшли 102 нафар ўғил болаларнинг тунги вақтда 13 та қассобхонани тозалаб юрганини аниқлади. Корхона озиқ-овқат маҳсулотларини санитария жиҳатдан қайта ишлаш билан шуғулланади, мамлакат бўйлаб 700 та объектда 17 минг ишчи ишлайди.

Packers Sanitation Services Inc. компанияси АҚШ адолатли меҳнат стандартлари қонунига кўра 1,5 миллион доллар жаримага тортилди. Қоида меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ишга ёлланган ҳар бир вояга этмаган бола учун 15 138 доллар ундиришни назарда тутади.

Меҳнат департаментининг айтишича, тунги сменада ишлаган болалар ўткир арра ва жиҳозларни тозалаш учун хавфли кимёвий моддалардан фойдаланган.

Болалар ҳимоячиларининг таъкидлашича, жабрланувчиларнинг баъзилари яқинда АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтган вояга этмаган қочқинлардир. Чегарада текширилгандан сўнг улар Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлигининг Қочқинларни жойлаштириш бошқармасига топширилди.

Фото: Josh Funk/AP

Муаллиф: Зарина Туғанбаева

Сўнгги хабарлар