Болалар ёзги таътилга 1 июн куни чиқишади - ҚР Таълим вазирлиги

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мактаб ўқувчилари 1 июндан 1 сентябргача дам олади. Бу ҳақда ҚР Талим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Матбуот хизмати хабарига кўра, таълим вазирлиги томонидан мутахассисларнинг тавсиялари ва илмий тадқиқот натижалари ўрганилган.

Бунгача мутахассислар ўқув йилини июн охиригача узайтириш ва ўқув йилини 20 августдан бошлаш масаласини кўриб чиқишни сўраб вазирликка бир неча бор мурожаат қилган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қозоғистон дунёдаги энг узоқ - 130 кунлик таътилга эга давлатлардан бири. Ва бошқа мамлакатларда таътил муддати 80 дан 100 кунгача. Бундан ташқари, 5 кунлик ўқув ҳафтасига ўтганда, ўқув кунлари сони дарҳол 34 кунгача камайди.

«Шундай қилиб, ўрта ҳисобда мамлакатимизда жами ўқув кунлари тахминан 150 кунни ташкил этган бўлса, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 200 кунни ташкил этади. Мутахассислар, шунингдек, қўшимча ўқув ҳафталарининг қўшилиши кунлик дарслар сонини, яъни ўқитувчининг ҳам, ўқувчининг ҳам кунлик юкламасини камайтиришини таъкидлади. Кўпгина олти кунлик мактаблар янги талабни қондириш учун беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиши мумкин. Бу эса ўқитувчилар меҳнати самарадорлигини оширади ва ўқувчиларнинг материални ўзлаштиришига хизмат қилади. Бу ечимлар мураккаб мавзуларни ўқиш тезлигини пасайтиради, ўқилган материални такрорлаш ва бирлаштириш учун вақт беради», - дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, ўзгаришлар ёзги таътилга таъсир қилмаслигини тушуниш керак. Яъни, болалар 1 июндан 1 сентябргача дам олишади.

«Ўқув йилининг узайтирилиши тарафдорлари 4-чоракни 20-25 июнгача узайтириш ва ўқишни 20 августдан бошлашни таклиф қилмоқда. Мутахассислар бир неча йиллардан бери ўқувчиларимиз ёзги вақтларини компьютер ва смартфонларда ўйин ўйнаб ўтказаётган бўлса, тенгдошлари ўқиб-ўрганаётганини таъкидлаб келмоқда. Улар аллақачон ўз далилларини келтирдилар. Биз олимлар, психологлар, ота-оналар ва ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳ туздик. Халқаро тажриба ҳам ўрганилди. Ишчи гуруҳ мутахассисларнинг тавсияларини қўллаб-қувватламади ва муқобил таклиф киритди: ўқув йилининг бошланиш санасини 1 сентябрда қолдириб, ўқув йилининг тугаш санасини 31 май қилиб белгилаш. Шундай қилиб, таътилга чиқиш ўртасидаги фарқ фақат 5 кун бўлади.

Ёз бошланганда, яъни 1 июндан бошлаб болалар таътилга чиқишлари мумкин. Шундай қилиб, бутун ёз давомида, яъни 1 июндан 1 сентябргача болалар таътилда бўлади.

Бу борада биз сифатни нафақат ўқув кунлари орқали, балки умумий ўқув юкламасини камайтириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ва ҳоказолар орқали ҳам таъминлаймиз. Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда ҳафталик ўқув юкламасини камайтириш режалаштирилган.

Қолаверса, ўқув йилининг узайтирилиши ўқувчиларнинг қўшимча таълимга кўпроқ вақт ажратишига имкон беради, чунки дарслар камроқ бўлади, мактабларнинг синфлар фондига юклама камаяди», - деди Мактаб ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Таққослаш учун, Германия, Англия ва Японияда ёзги таътил - 7 ҳафта, Польша, Хитой ва Жанубий Кореяда 7-9 ҳафта, Финляндия, Венгрия, Швецияда 9-11 ҳафта, Латвия, Италия ва Португалияда - 11 ҳафта, Қозоғистонда - 14 ҳафта давом этади.

Сўнгги хабарлар