Болалар адабиёти йили доирасида қозоқ ва хорижлик муаллифларнинг 40 номдаги китоблари тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида Болалар адабиёти йили доирасида давлат буюртмаси асосида чоп этилган 40 номдаги китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тақдимотдан кўзланган мақсад - ёш авлоднинг дунёқараши ва тафаккурини ривожлантириш, болалар адабиёти орқали одоб-ахлоқ, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, китоб ўқишга ундашдан иборат. ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова таъкидлаганидек, вазирлик томонидан маҳаллий ёзувчиларининг асарларини нашр этиш доимий давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

«Нашр этилган китобларнинг 34 таси рус ёзувчиларининг асарлари, олтитаси жаҳон болалар адабиётининг таржималаридир. Жумладан, таниқли маҳаллий ёзувчилар Ақселеу Сейдимбек, Герольд Бельгер, Несипбек Айтули, Шакен Кумисбаули, Оразақин Аскар, Салиқбая Абдилдабек, Нағашибек Қапалбеқули, Серик Байконов, Серик Калиули, Заря Жуманова ва бошқа истеъдодли муаллифларнинг асарлари ўрин олган. Таржима қилинган адабиётлар орасида болалар учун япон адабиёти ҳам бор. Айтиш мумкинки, бу ёш китобхонлар учун янги ва қизиқарли асар», - деди Ақтоти Раимқулова.

«Маданият ва санъат соҳасининг рақобатбардошлигини ошириш, қозоқ маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш ҳамда архив иши юритиш самарадорлигини ошириш» дастури ҳамда «Ижтимоий аҳамиятга молик турларни сотиб олиш, нашр этиш ва тарқатиш» кичик дастури доирасида, китоб нашр этишни мувофиқлаштирувчи «Адабиёт вазирлиги» қарори билан жорий йилда 492 минг нусхада 168 номдаги ижтимоий аҳамиятга молик адабиётлар, шу жумладан, болалар ва ёшлар учун 40 та нашр, умумий тиражи 120 минг нусхада чоп этилиб, республика давлат кутубхоналарига бепул тарқатилди.


Сўнгги хабарлар