Бола парвариши учун нафақа тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш кўрилмоқда – вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бола парвариши учун нафақа тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш масаласи ўрганилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳар йил юртимизда 400 мингга яқин чақалоқ туғилади. Она ва болани қўллаб-қувватлаш учун бирқанча нафақалар мавжуд. 2019 йилда бюджетдан 78 млрд танга, мажбурий ижтимоий суғурта фондидан 167 млрд танга ажратилди. 2020 йилда бюджетдан 84 млрд танга ва МИСФдан 187 млрд танга ажратилади», – деди Меҳнат вазири.

У, шунингдек, бола парвариши туфайли таътилда бўлган оналарнинг пенсия взносларига субсидия берилишини маълум қилди. Ушбу мақсадда 2019 йилда 5 млрд тг ажратилган бўлса, 2020 йилда 6 млрд танга ажратиш кўзда тутилган. «Алтын алқа», «Күміс алқа» нишонлари билан тақдирланган, «Батыр ана» унвони берилган 235 минг кўп фарзандли оилаларга махсус нафақалар берилади. Имкониятлари чекланган болаларга, болалигидан биринчи гуруҳ ногирони бўлганларни парвариш қилувчи жами 99 минг одамга ойлик нафақалар берилмоқда.

«Бугун биз бола парвариши учун нафақа тўлаш муддатини 3 йилга узайтириш масаласини кўтариб чиқмоқдамиз. Масала муҳокама қилинмоқда. 1,5 ёки 3 йилга узайтириш масалалари кўрилмоқда. Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардаги мактабга бормайдиган ногирон бўлаларга кафолатли ижтимоий тўпламни уйига етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилмоқда», – деди Биржан Нуримбетов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар