Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бола машинада иссиқдан вафот этганидан кейин ота ўз жонига қасд қилди

30 Июнь 20:32

WASHINGTON. Кazinform - Виржиниялик эркак ўз ўғлини иссиқ машинасида ўлик ҳолда топиб, ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири АBC Newsга таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, чақалоқ боғчада эмаслиги ҳақидаги хабар келганида, ота 18 ойлик болани машинада тасодифан ташлаб кетганини тушунган. Чақалоқ камида уч соат давомида иссиқ машинада бўлган ва бу унинг ўлимига олиб келган.

Хавотирга тушган яқин қариндошлари полицияга қўнғироқ қилиб, уйда ёлғиз қолган оила бошлиғи ўз уйи орқасидаги ўрмонда ўз жонига қасд қилиш ниятида эканини айтишган.

Қўнғироқ бўйича етиб келган полиция машинани эшиклари очиқ, болалар ўриндиғи бўш турган йўлда топди. Уйдан боланинг жонсиз жасади топилди. Қўшни ўрмонни текшириш чоғида ўқдан яраланган эркакнинг жасади топилган.

Миллий нотижорат ташкилоти КidsАndCаrs.оrg маълумотларига кўра, бу жорий йилда АҚШда автомобилда юқори ҳароратдан вафот этган саккизинчи боладир. 1990 йилдан бери 1000 дан ортиқ болалар машиналарнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишидан вафот этган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар