Бокудаги Қозоғистон-Озарбайжон нашрлари кутубхонасини қозоғистонликлар фойдаланиши мумкин
2 Июль 09:04

Бокудаги Қозоғистон-Озарбайжон нашрлари кутубхонасини қозоғистонликлар фойдаланиши мумкин

BAKU. Кazinform - Қозоғистон дипломатик хизматининг 30 йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикасининг Бокудаги Элчихонасида Қозоғистон-Озарбайжон нашрлари кутубхонаси очилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кутубхонанинг тантанали очилишида ҳозир бўлганлар унинг китоб фонди ва аввал Озарбайжонда фаолият юритган Қозоғистон элчиларининг портретлари галереяси билан танишди. Кутубхона фондида алифбо тартибида ва билим соҳалари бўйича таснифланган бир неча тиллардаги илмий, бадиий, ўқув ва дипломатик нашрларнинг 667 нусхаси мавжуд. Китобхонларга керакли нашрни топишни осонлаштириш мақсадида китобларнинг янгиланган электрон реестри яратилди.

Қозоғистон дипломатик хизматининг 30 йиллиги муносабати билан очилган кутубхонанинг аҳамиятини таъкидлаган Қозоғистон Республикаси Элчиси Сержан Абдикаримов қардош Озарбайжон билан ҳар томонлама алоқалар ишончли ва муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади.

«30 йил давомида Қозоғистон-Озарбайжон ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Уларни барқарор сиёсий мулоқот, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик, халқаро платформаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, яқин маданий-гуманитар алоқалар билан ажралиб турадиган стратегик шериклик сифатида тавсифлаш мумкин», — деди Қозоғистон дипломатик муассасаси раҳбари тадбирда.

Элчининг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил август ойида Озарбайжонга расмий ташрифи давлатлараро муносабатларда янги саҳифа очади ва кўплаб соҳалардаги барқарор ҳамкорликка туртки беради.

Йиғилишда Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон-Қозоғистон республика дўстлик жамияти раҳбарияти, Ёзувчилар уюшмаси котиби, Озарбайжон халқ ёзувчиси Чингиз Абдуллаев, мамлакат таҳлил марказлари раҳбарлари ва Қозоғистон-Озарбайжон зиёлиларининг бошқа вакиллари иштирок этди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив