Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Бокуда Оливер Стоуннинг Елбасы ҳақидаги фильми намойиш этилди

23 Ноябрь 13:55

BAKÝ. Trend - Kazinform – Бокуда таниқли америкалик кинорежиссёр, уч карра «Оскар» мукофоти совриндори Оливер Стоуннинг Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳақидаги «Qazaq History Of The Golden Man» фильми намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform Озарбайжоннинг «Тренд» ахборот агентлигига таяниб.

Тадбирда маданият ва фан, жамоат ташкилотлари ва дипломатик ваколатхоналар вакиллари, шунингдек, фильм режиссёри Игорь Лопатенок, продюсер Вера Томиловалар иштирок этди ва trend.lifeга берган интервьюсида картина ҳақида гапириб беришди.

Очилиш маросимида Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Сержан Абдикаримов икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражаси ва кинолойиҳа ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Оливер Стоуннинг «Qazaq History Of The Golden Man» фильмини суратга олиш учун 19 ой вақт кетди.
Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар