Бокуда Наврўз байрамининг туркий халқлар учун аҳамияти муҳокама қилинди

Фото: None
BAKU. Kazinform - Озарбайжонда илмий зиёлилар иштирокида «Наврўзнинг туркий халқлар маросимлари тизимидаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

10-11 март кунлари Озарбайжон Миллий Фанлар академияси Археология, этнография ва антропология институти Жаҳон туркий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда «Наврўзнинг туркий халқлар маросимлари тизимидаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференция доирасида Туркий халқларнинг маросимлар тизими ҳамда илмий-бадиий тадбир доирасида ёш рассомларнинг «Наврўз миллий нақшлари» бадиий кўргазмаси ташкил этилди.

Анжуманнинг очилишида академия раҳбарияти ва Бокудаги дипломатик миссиялар раҳбарлари, институт директорлари, шунингдек, Озарбайжон илмий зиёлиларининг таниқли вакиллари сўзга чиқди.


Сўзга чиққанлар бир овоздан Наврўз байрамини нишонлаш туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Бу халқларни яқинлаштирувчи илдизлар, тарих, маданият ва миллий қадриятлар муштараклиги ўзаро самарали фаолият учун муҳим асос экани таъкидланди.

Қозоғистон Республикасининг Озарбайжондаги Элчиси Сержан Абдикаримовнинг сўзларига кўра, Наврўз байрамини нишонлаш «Рухани Жаңғыру» дастурининг ғоявий қадриятларини амалга ошириш контекстида катта аҳамиятга эга.


– Наврўз – миллий ўзлик ва тотувлик, фаровонлик ва ҳамжиҳатлик байрамидир. Бу миллий ўзликни асраш, прагматизмни ривожлантириш, онг очиқлигини ошириш нуқтаи назаридан муҳим байрамдир. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Мустақиллик энг азиз неъмат» мақоласида Наврўз байрамини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқиш ва баҳор байрами мазмунини янада бойитиш бўйича топшириқ берган. Наврўз байрамидан кўзланган асосий мақсад Қозоғистон заминида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, миллий ўзликни асраш, оилавий қадриятларни оммалаштириш, атроф-муҳитга ҳурматни ривожлантиришдан иборат», — деди дипломат.


Тадбир давомида «Наврўзнинг миллий нақшлари» кўргазмасида иштирок этган «Боку болалар ва ўсмирлар ижодий маркази» бадиий жамоасининг ёш истеъдод эгалари дипломлар билан тақдирланди.


Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар