Бокуда кучли шамол кўтарилди

None
None
BAKU. Kazinform – Сўнгги кунларда Озарбайжон пойтахтида кучли шимоли-ғарбий шамол ва кучли ёғингарчилик туфайли беқарор об-ҳаво кузатилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ноқулай об-ҳаво шаҳар аҳолисининг мулкига зарар етказди. Кучли шамол Бокуда улкан дарахтни илдизи билан юлиб, машиналар устига қулади. Натижада йўл четида тўхтаб турган автомобилларга жиддий зарар етган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабарлар маълум эмас.

Синоптиклар об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашишини Туркия жанубидаги циклон аста-секин шарққа қараб, чуқурлаша бошлагани билан изоҳламоқда.

Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги Миллий гидрометеорология хизмати раҳбари Умайра Тагиеванинг сўзларига кўра, айни пайтда циклон максимал даражада ривожланмоқда.

«Боку ва Абшерон ярим оролида шимоли-ғарбий шамол секундига 25-30 метргача кучайган. Яқин икки кун ичида мамлакатда беқарор об-ҳаво ва кучли шамол кузатилади, 8 майдан эса шамол аста-секин пасая бошлайди», - дея қўшимча қилди у.

Умайра Тагиеванинг таъкидлашича, Озарбайжонда май ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача ёмғирли об-ҳаво давом этиши, момақалдироқ бўлиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёмғир, дўл, баланд тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар