Бокуда Қозоғистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Халаф Халафов 16 март куни Бокуда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбир доирасида Қозоғистон-Озарбайжон икки томонлама ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Делегация раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар.

Х.Халафов Қозоғистон-Озарбайжон муносабатлари дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган ҳолда муваффақиятли ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, Е.Қониспаев икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ижобий динамикасини юқори баҳолади, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо сифатини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар