Боксчиларимиз Олимпиада йўлланмаси учун жангларини бошладилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 3 март куни Токио Олимпиадаси лицензиялари учун Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс мусобақаси бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олимпиада ўйинларига жами 63 та лицензия берилади.

Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари саралаш турнирида Қозоғистон терма жамоасидан эркаклар ўртасида 8 та вазн тоифасида ва аёллар ўртасида 5 вазн тоифасида 13 нафар боксчи қатнашадилар.

Аввал хабар берганимиздек, эркаклар ўртасидаги мусобақада 52 кг вазн тоифасида Сакен Бибосинов, 57 кг вазн тоифасида Серик Темиржонов, 63 кг вазн тоифасида Закир Сафиуллин, «қозоқ вазн тоифаси» - 69 кг вазн тоифасида Аблайхан Жусипов иштирок этади. 75 кг вазн тоифасида Абилхон Аманқул, 81 кг вазнда Бекзод Нурдаулетов ва 91 кг вазн тоифасида Василий Левит Олимпиада йўлланмаси учун курашишади.

Аёллар ўртасида Анжелина Лукас (51 кг), Даметкен Келимбет (57 кг), Римма Волосенко (60 кг), Валентина Хальзова (69 кг), Надежда Рябец (75 кг) рингка кўтарилишади.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар