Боксчи Махмуд Сабирханга 2 хонали квартира калити топширилди

Фото: Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги
SHYMKENT. Кazinform – Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган Махмуд Сабирханга Чимкент шаҳридан 2 хонали квартира берилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Чимкент шаҳар ҳокими Мурат Айтенов бокс бўйича жаҳон чемпиони Махмуд Сабирхан ва унинг шахсий мураббийи Илияс Оралбековни қабул қилди.

Тошкентда ўтказилган мусобақада Қозоғистон терма жамоа спортчилари 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. Вазни 54 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида иштирок этган чимкентлик боксчи М.Сабирхан «олтин» медални қўлга киритди. У Куба, Гана, Ҳиндистон ва Венгрия спортчиларини яққол устунлик билан мағлубиятга учратиб, финал баҳсида ўзбекистонлик Ойбек Жўраевни икки бор нокдаун ҳолатига туширди.

Мурат Айтенов спортчи ва унинг шахсий мураббийини табриклаб, бўлажак Осиё ва Олимпия ўйинларида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, М.Сабирханга 2 хонали квартира калити, мураббийига 5 миллион тенгенинг сертификати топширилди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар