Боксчи Батир Жукембаев Қозоғистонда WBC чемпионлиги учун жанг ўтказади

28 Ноябрь, 22:45
Боксчи Батир Жукембаев Қозоғистонда WBC чемпионлиги учун жанг ўтказади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчи Батир Жукембаев (19-1, 15 КО) 24 декабр куни рингга қайтади, деб хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Бу ҳақда менежер Зиё Алиев маълум қилди. Жукембаев Алматида бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг асосий жанги доирасида ўзининг узоқ кутилган жангини ўтказади ва жангда WВC Asia чемпиони унвони ўртага тикилади. Қозоғистонлик рақиб номига ҳозирча аниқлик киритмаган.

Батир Жукембаев ўтган йилнинг декабр ойида Монреалдаги жангдан бери (Канада) рингга чиқмаяпти, ўша жангда у мексикалик Хуан Хосе Мартинесни (28-11, 20 КО) 69 сонияда нокаутга учратган эди.

Фото: sports.kz


Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар