Бокс: Садриддин Ахмедов «Йил кашфиёти» бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Канаданинг Netboxe.com нашри 2019 йил якунларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон профессионал бокси саҳифасида маълум қилинишича, Netboxe.com 21 ёшли қозоғистонлик боксчи, биринчи ўрта вазн тоифасида BC Asia ва WBC Youth World чемпиони Садриддин Ахмедовни йил янгилиги деб тан олди.

«Қозоғистонлик боксчи Канадада ўзига билдирилган ишончни тўлалигича оқлади. 2016 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Садриддин Ахмедов 18 ёшида ҳаваскор бокс юлдузига айланди.

2018 йилда Садриддин профессионал боксга қадам қўйди. Унгача ҳаваскор боксда 251 жанг ўтказиб, шундан 241тасида ғалабага эришган. Нурзат Сабиров, Батир Жукембаев каби қозоғистонлик боксчиларни жаҳонга танитган Камил Эстефаннинг Eye of the Tiger Management номли компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирда Садриддин Марк Рэмси қўл остида шуғулланмоқда. Рэмси ўз шогирди яқин йилларда жаҳон чемпиони бўлишига ишонч билдирмоқда.

Садриддин профессионал боксда 11 жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Қозоғистонлик спортчининг муваффақиятлари ҳамманинг ҳавасини келтирмоқда», - деб ёзди Netboxe.com нашри.

Сўнгги хабарлар