Бокс. Осиё чемпионатининг 4 та финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлари учрашади

Фото:
ASTANA. Kazinform - Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг финал босқичидаги қозоғистонлик спортчиларнинг рақиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон эркаклар терма жамоасидан олти нафар боксчи қитъа миқёсидаги мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Улар: Санжар Ташкенбай (48 кг), Нурсултан Алтинбек (54 кг), Маҳмуд Сабирхан (57 кг), Абзал Серик (67 кг), Сабиржан Ақкалиқов (71 кг) ва Диас Молжигитов (75 кг).

Финалда тўрт нафар қозоғистонлик боксчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан куч синашади.

Қозоғистонлик спортчиларнинг рақиблари қуйидагича:

48 кг. Санжар Ташкенбай - Шодиёржон Мелиқўзиев (Ўзбекистон)

54 кг. Нурсултан Алтинбек - Флинт Жара (Филиппин)

57 кг. Маҳмуд Сабирхан - Саравут Суктхет (Таиланд)

67 кг. Абзал Серик - Беҳзод Ҳамидов (Ўзбекистон)

71 кг. Сабиржан Аққалиқов - Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон)

75 кг. Диас Молжигитов - Алохон Абдуллаев (Ўзбекистон).

Финал учрашувлари 26 январга белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар