Бокс: ОЧ-2021 ярим финалида Қозоғистон вакиласи ўзбекистонлик жаҳон вице-чемпионини мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Милана Сафронова Дубайда (БАА) бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзининг биринчи жангини ўтказди, деб хабар беради Sports.kz.

64 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда Сафронова ўтган ойда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ўзбекистонлик Моҳинабону Абдуллаева билан учрашди. Ушбу учрашувда ҳакамлар ғалабани бир овоздан Милана Сафроновага беришди ва у мусобақанинг финалига чиқди.

Бундан ташқари, Алуа Балкибекова (48 кг), Назим Қизайбаи (51 кг), Владислава Кухта (57 кг), Римма Волосенко (60 кг) ва Валентина Хальзова (69 кг) Осиё чемпионати финалига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финалида қанча қозоғистонлик қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар