Бокс. Головкин келгуси жангини Қозоғистонда ўтказиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрта вазн тоифасида IBF ва IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг промоутери Эдди Хирн GGG польшалик Камил Шеремета билан 11 апрель куни Қозоғистонда жанг ўтказиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга ҳавола қилиб.

ҚР Профессионал бокс федерацияси президенти Виктор Демьяненконинг таъкидлашича, бу ҳақиқатдан йироқ эмас.

«Бўлиши мумкин, асосийси телеканал Қозоғистонни қўллаб-қувватласа бас. Аммо Головкин бу ерда Хирн ёки бошқалар хоҳлагандай пул ишлаши қийин. Қозоғистон спортини тарғиб қилиш учун бу, албатта катта иш бўларди. Техник томондан ҳам бу жуда яхши қарор», - деди соҳа мутаҳассиси.

Сўнгги хабарлар