Бокс бўйича ЖЧ: Маҳмуд Сабирхан ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди

Фото: Фото: instagram.com/drs_kz
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Маҳмуд Сабирхан ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори М.Сабирхан 54 килограмм вазнда венгриялик Иштван Сако билан куч синашди.

Биринчи раундда ҳакамларнинг тўрт нафари қозоғистонлик боксчини ғолиб деб топди. Иккинчи бўлимда Маҳмуд тезликни оширди - 5:0. Жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ғалабани Маҳмуд Сабирханга берди.

Шундай қилиб, у кейинги босқичга ўтди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар