Бокс бўйича ЖЧ: Қозоғистон медаллар жадвалида қайси ўринни эгаллади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида қайси ўринни эгаллагани аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик қизлар чемпионатда 2 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритиб, медаллар жадвалида 8-ўриндан жой олди.

Тўртта олтин медаль билан Ҳиндистон пешқадамлик қилмоқда, Хитой (3 олтин, 1 кумуш, 3 бронза) ва Россия (1 олтин, 1 кумуш, 1 бронза). 2023 йилги жаҳон чемпионати медаллар жадвали:

1. Ҳиндистон — 4-0-0

2. Хитой — 3-1-3

3. Россия — 1-1-1

4. Италия – 1-1-0

5. Марокаш — 1-0-1

5. Тайван — 1-0-1

5. Бразилия — 1-0-1

8. Қозоғистон — 0-2-4

9. Колумбия — 0-2-2

10. Австралия — 0-2-1

11. Мўғулистон — 0-1-1

11. Таиланд — 0-1-1

13. Вьетнам — 0-1-0

14. Франция — 0-0-3

15. Беларусь — 0-0-1

15. Жанубий Корея — 0-0-1

15. Озарбайжон — 0-0-1.

Қолаверса, қозоғистонлик боксчилар қанча мукофот пули олгани ҳам маълум бўлди.

Кумуш медаль соҳиблари Карина Ибрагимова (57 кг) ва Лаззат Кунгейбаева (+81 кг) 50 минг доллар, бронза медали соҳиблари Алуа Балқибекова (48 кг), Надежда Рябец (66 кг), Валентина Хальзова (75 кг) ва Фариза Шолтайга (81 кг) 25 минг доллардан берилади. Ҳаммаси бўлиб қозоғистонликлар Халқаро бокс ассоциациясидан (ХБА) 200 минг АҚШ доллари олади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонликлардан бокс бўйича жаҳон чемпионатида кимлар олтин медаль учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар